100 000 мингга яқин рухсатнома онлайн тақдим этилди!

Ўтган йил мобайнида қурилиш соҳасида катта ўзгариш ва ютуқларга эришилди, десак муболаға бўлмайди.
Жумладан, 100 000 га яқин қурилиши тугалланган объектларга фойдаланиш учун рухсатномалар онлайн тақдим этилди.
Бу мамлакатимизда янги уй-жойлар, мактаблар, шифохоналар ва бошқа кўплаб муҳим объектлар қуриб битказилганидан далолат беради.
Республика бўйича 128 000 дан зиёд лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқланди.
Бу келгусида қурилиш лойиҳалари кўлами кенгайиши ва мамлакатимизнинг янада ривожланишига ишора қилади.
Ҳудудлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси уй-жой қуришда энг кўп лойиҳа-смета ҳужжатларини келишгани билан етакчилик қилди. Тошкент вилояти эса фойдаланишга қабул қилинган обектлар бўйича юқори кўрсаткичга чиқди.
Қурилиш соҳасидаги давлат хизматларининг рақамлаштирилиши хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширди ва шаффофликни таъминлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter