Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

Ўтган йили Ўзбекистоннинг АҚШга жами экспортининг ярмидан кўпи АйТи хизматларига тўғри келди

Ўтган йили Ўзбекистоннинг АҚШга жами экспортининг ярмидан кўпи АйТи хизматларига тўғри келди

Фото: Статистика агентлиги

Ўтган йили Ўзбекистоннинг АҚШга жами экспортининг ярмидан кўпи айнан АйТи хизматларига тўғри келди ва ушбу экспортни оширишдан нафақат Ўзбекистондаги балки АҚШда яшайдиган ватандошларимиз ҳам қўшимча даромад топишлари мумкин

7 йил аввал АҚШга энг катта экспортер айнан АйТи соҳаси бўлади деган гап айтилса, буни эси жойидами деб одамлар ҳайрон қолиши аниқ эди. Ҳозир эса Президентимиз томонларидан соҳага яратилган имкониятлар туфайли АҚШга сафаримиз натижаси сифатида кейинги йилга АҚШга экспортимизни яна 50 млн.долларга оширамиз деб қўрқмай ҳаракат қилаяпмиз. Албатта, бу ўзича бўладиган иш эмас ва бутун жамоамиздан катта меҳнат талаб қилади. АҚШ компаниялари билан тизимли ишлаб, тарғибот қилиб, тушунтириб боришимиз керак. Тил ва қонунчилик бошқа бўлганига кўпчилигининг қарор қабул қилиши секинроқ.

2022 йилда АҚШга товарлар ва хизматлар экспорти жами 124,5 млн. доллар, АКТ соҳаси экспорти 79 млн. доллар, яъни жами товарлар ва хизматларнинг 63 фоизи бўлган. Аслида АйТи хизматларини АҚШга экспорти ундан ҳам кўп, чунки расмий статистика орқали ўтмасдан масофавий хизматлар экспорти билан шуғулланаётганлар сони анчагина, шу жумладан фрилансерлар ҳам.

EPAM каби катта АҚШ аутсорсинг компанияларидан ташқари, АҚШдаги ўзимизнинг ватандошларимиз ҳам IT Parkда яратилган имкониятлардан фойдаланиб қўшимча даромад топишлари мумкин албатта. Шунинг учун АҚШда 100 дан ортиқ ватандошлар иштирокидаги очиқ мулоқотда расман ишлаётган муваффақиятли экспортерларимиз ўзларининг тажрибалари билан бўлишдилар.

АҚШдаги ватандошлар учун асосий катта имконият бу айнан IT Park экспортерларига буюртма топиш орқали ўзларининг даромадларини кўпайтиришдир. Чунки Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган компания учун энг қийин масала буюртма топиш. АҚШда узоқ йил яшаган ва кўп танишларга эга бўлган ватандошимизга эса бу анча осон. Шунга буюртма топган одам бемалол суммасини катта қисмини ўзида қолдириб, қолганини Ўзбекистонга аутсорс қилса бўлади ва жуда яхши даромадга эга бўлади. Ушбу имкониятдан фойдаланинг!

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг