Инглиз тилида бемалол С1 даражада сўзлашадиган ёшларимиз ишсиз қолмаслиги аниқ
Инглиз тилида бемалол С1 даражада сўзлашадиган ёшларимиз ишсиз қолмаслиги аниқ, масофавий хизмат кўрсатишга етарли малакага эга бўлсалар, ўз маҳаллаларида яшаб, бемалол юқори даромад топишлари мумкин бўлади.
Оддий мисол, LinkedInда ҳозирнинг ўзида масофадан ишлаш мумкин бўлган ярим миллиондан ортиқ вакансия жойланган, уларнинг деярли ярми бошланғич лавозимлардир.
Дубайдаги конференцияда АйТи соҳасига Президентимиз Фармонлари билан яратилган шароитларни эшитиб, ўз аутсорсини Ўзбекистондан амалга оширмоқчи бўлган компаниялар ҳам, демография яхши бўлгани билан, мамлакатимиздаги ёшларнинг билим ва кўникмалари билан қизиқдилар.
Шунинг учун юқори даромад топиш ниятидаги ёшларимиз вақтларини имкони борича чет тилларини, АйТи ва бошқа масофадан амалга ошириш мумкин бўлган касбларни ўрганишга ҳамда кўнгилочар ижтимоий тармоқлар ўрнига иш топиш ва профессионал ривожланишга фойдалироқ бўлган LinkedInга кўпроқ сарфлашга қаратишлари муҳим.
Манба: t.me
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter