Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

АКТ вазири: Ўқитувчилар қадрини кўтаришга ҳаракат қилишимиз керак

АКТ вазири: Ўқитувчилар қадрини кўтаришга ҳаракат қилишимиз керак

Фото: «Medium»

IT-Park резидентлари 46 млн доллар экспортининг 83 фоизи АҚШ бозорига тўғри келди. Сиз ҳам экспорт орқали чет элдагидек юқори ойлик олиб бемалол оилангиз бағрида ўз юртингизда яшаш ниятингиз бўлса, марҳамат, чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг. АКТ қийин туйилса, жуда бўлмаса, чет тилини билсангиз, BPO (Business Process Outsourcing) бўйича ҳам экспортда шуғулланишингиз мумкин бўлади.

Насиб қилса, республикамиз ҳудудларида BPO марказларини кўпайтирамиз. Шунинг учун вақтни бекор ўтказмасдан интернет орқали чет тилини бепул ўрганиш ресурсларидан фойдаланинг ёки чет тили курсларига қатнаб ўқинг.

IT соҳасидаги таълим имкониятлари ҳақида батафсил: https://education.it-park.uz/

Фақат таълим ёшларимизнинг келажакда юқори даромад олишларига замин яратади, шунинг учун доим ўқитувчилар қадрини кўтаришга ҳаракат қилишимиз керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг