Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Махфуза Рўйиддинова

«Кема учун энг хавфсиз ҳудуд – қирғоқ. Аммо у бунинг учун яратилмаган».

Хитойда юқори технологияли бизнес ҳақидаги энг яхши 5 та китоб

Хитойда юқори технологияли бизнес ҳақидаги энг яхши 5 та китоб

Ҳар қандай давлатда дастурлаш тили бир хил. Хитойдаги Python ва Буюк Британиядаги Python ўртасида фарқ йўқ. Яна бир нарса - юқори технологияли бизнес моделлари. Улар жуда фарқ қилиши мумкин. Кўпчилик Силикон водийсининг хусусиятлари ҳақида билади, бунинг учун биз кўплаб китоб, фильм, подкастлар ва албатта, телекўрсатувлар сабабчи. Шу билан бирга, Хитой технология компанияларининг ривожланиши ҳақида ҳеч бўлмаганда маълумот берувчи адабиётларни топиш жуда қийин. Шунинг учун Хитойда инновацион технологиялар асосида бизнес юритишнинг ўзига хос хусусиятларини тушунишга ёрдам берадиган китоблар танловини таклиф қиламиз. Рўйхат сўнгги бир неча йил ичида дунёнинг турли мамлакатларида чоп этилган нашрлардан иборат.

Tech Titans of China: How China's Tech Sector is challenging the world by innovating faster, working harder, and going global ёки Хитойнинг технологик титанлари: Хитойнинг технология сектори инновациялар киритиш, кўпроқ ишлаш ва глобал миқёсга чиқиш орқали дунёни рақобатга чорлаяпти.

Танловни Ребекка Фанниннинг китобидан бошламоқчиман. Муаллиф Хитой технология саноати муваффақияти сабабларини тушунади. Ушбу китоб Хитойнинг Baidu, Alibaba, Tencent ва бошқа компаниялари дунёнинг рақамли ландшафтини қандай шакллантираётганини ўрганади.

Эсда тутинг, китоб 2019 йилда чиқарилган ва баъзи жойларда эскиргандек туюлиши мумкин. Aммо бу Хитойдаги технологик ривожланиш суръатларининг яна бир кўрсаткичи бўлиб, китобнинг чиқарилган вақти унинг актуаллигига таъсир қилмайди.

Ai Superpowers: China, Silicon Valley, and the New World Order ёки AI супер кучлари: Хитой, Силикон водийси ва янги дунё тартиби.

Бизнинг рўйхатимиздаги иккинчи китоб таниқли AI мутахассиси Кай Фу Ли томонидан ёзилган . Муваффақиятли фаолияти давомида у Aмерикада ҳам, Хитойда ҳам ишлашга муваффақ бўлди. Китоб 2018 йилда нашр этилган ва рус тилига таржима қилинган.

Китобнинг биринчи ярми AI тарихи ва яқин келажаги ҳақида маълумот берувчи шарҳдир. Муаллиф сунъий интеллект соҳасидаги икки тўлақонли етакчи ўйинчи – Aмерика ва Хитойда сунъий интеллект технологиялари қандай ривожланаётгани ва бу нафақат ушбу соҳа мутахассисларига, балки оддий одамга ҳам нимани ваъда қилиши ҳақида фикр юритади. Ли ўқувчиларни жуда кўп атамалар билан чарчатмайди, бу китобни ҳатто оддий одам учун ҳам жозибадор қилади.

Digitalisierung Made in China: Wie China mit KI und Co. Wirtschaft, Handel und Marketing transformiert  ёки Хитойда рақамлаштириш: Хитой иқтисодиёт, савдо ва маркетингни ўзгартириш учун AI ва Ко.дан қандай фойдаланмоқда?

Ушбу китоб Германиядан келган маркетинг ва AI мутахассислари томонидан ёзилган. У 2021 йилда чиқарилган ва ҳали инглиз тилига таржима қилинмаган, лекин немис тилини билсангиз, бемалол ўқинг.

Сунъий интеллект ва рақамли трансформация 21 асрнинг асосий мавзулари ҳисобланади. Хитой бу соҳада етакчи бўлиш йўлида бормоқда. Китоб рақамлилаштириш билан боғлиқ энг муҳим масалаларга қаратилган ва Хитойда бизнес, савдо ва маркетинг ривожланишига ойдинлик киритади. 20 дан ортиқ мутахассислар Хитойдаги амалий тажрибалари ҳақида гапириб беришади. Шунингдек, Ғарб компаниялари Хитойнинг рақамли трансформациясидан келиб чиқадиган қийинчиликларга қандай мослашишлари мумкинлиги ҳақида маслаҳатлар ва тавсиялар мавжуд.

Alibaba: The House That Jack Ma Built  ёки Алибаба: Жек Ма бунёд этган маскан.

Aйрим кўзга кўринган вакиллар ҳикояларини алоҳида ўрганмасдан туриб, Хитойдаги бизнеснинг нозик жиҳатлари билан танишиб бўлмайди.

Муаллиф Дункан Кларк бизга Жек Манинг ажойиб ҳикояси ва унинг Aлибаба гуруҳининг ривожланиши ҳақида гапириб беради. Бу муваффақиятли бизнесменнинг таржимаи ҳоли бўлса-да, унда Ма муваффақиятга эришиш учун амалга оширган бир нечта амалий воситалар ва тактикаларни ўз ичига олади.

Китоб ўқувчиларга Хитойдаги ҳар қандай йирик бизнес дуч келадиган мураккабликлар ва қийинчиликларни кўрсатади. Бундан ташқари, матнда Aлибаба ҳамкорлари ва рақобатчилари тўғрисидаги маълумотнома мавжудлигини таъкидламоқчиман, бу сизга компания фаолият юритаётган мураккаб муҳитни яхшироқ тушуниш имконини беради.

Xiaomi: How a Startup Disrupted the Market and Created a Cult Following ёки Xiaomi: стартап қандай қилиб бозорни парчалаб, культ яратди.

Хитой бизнесининг яна бир муваффақиятли вакили - Лэй Цзюнь ва унинг Xiaomi компанияси. Бу замонамизнинг ҳақиқий афсонаси, чунки ҳатто Apple ҳам шу қадар тез машҳурлик ва содиқ мижозларга эриша олмади.

Муаллиф ўтмишдаги ва ҳозирги технология, саноат, сиёсат ва истеъмолчиларнинг хулқ-атвори билан боғлиқ тенденциялар ва воқеалар Xiaomi ривожланишида қандай рол ўйнаганлиги ҳақида батафсил маълумот беради.

P.S. Юқорида келтирилган китобларнинг ҳаммаси ҳам ўзбек тилига таржима қилинмаган маҳаллий сотувларда мавжуд эмас. Аммо китоблар сизда қизиқиш уйғотган бўлса, уни топиш муаммо бўлмаслиги аниқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг