IT билан бизни қандай келажак кутмоқда?

IT технологиялар мана бир неча йилдирки бизнинг ҳаётимизда мисли кўрилмаган ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.
ITнинг ривожланиши барча соҳаларни – давлат ва хусусий бошқарувдан тортиб, таълим ва тиббиёт соҳаларгача ўзгартирди. Товар ва хизматларга буюртма бериш, янгиликларни кўриш, молиявий операциялар, транспорт, алоқа, кўнгилочар ва бошқа кўплаб соҳаларда биргина тугмани босиш орқали амалларни бажариш мумкин. Aммо шунга қарамай ҳозирда IT-технологиялар салоҳиятидан энг минимал даражада фойдаланилмоқда.
Техник ва IT ривожланишнинг чегараси борми? Яқин келажакда бизни қандай янги нарсалар кутмоқда? Дастурлар инсоният иш жойларини тортиб оладими? Келинг, бугун IT тенденциялар ҳақида гаплашамиз ва яқин келажакда янада оммалашиши кутилаётган тизим ва технологиялар ҳақида билиб оламиз.
Булутли гейминг
Компьютер ўйинларини ишга тушириш усули бўлиб, улар фойдаланувчи қурилмасида эмас, балки узоқ серверда очилади. У стриминг моделига мувофиқ ишлайди: сервер аудио ва видео оқимларни геймерга узатади. Бундай ҳолда, фойдаланувчи ўз қурилмасидан белгини бошқаради. Ўйин ишқибозлари энди ўйин саноатининг сўнгги талабларига жавоб бериш учун компьютерни янгилашга доимий пул сарфлашлари шарт эмас. Энг «оғир» ўйинларни ҳам ҳар қандай қурилмадан, ҳатто телевизордан ишга тушириш мумкин. Технология замонавий ишланмалар орасида фаваритлардан бири ҳисобланмоқда: 2024 йилга келиб булутли ўйинлар бозори ўн баробарга ўсиб, 450 миллион долларни ташкил этиши кутилмоқда.
Компьютер кўзи
Тасвир ва видео таҳлили билан боғлиқ сунъий интеллект соҳаси бўлиб, тизим фото ёки видео камера ва объектларни аниқлайдиган ва таснифлайдиган махсус дастурий таъминотдан иборат. У тасвирларни (фотосуратлар, расмлар, видеолар, штрих кодлар), шунингдек, юз ифодаларини таҳлил қилиш имкониятига эга. TAdviser тадқиқотига кўра, 2023 йилгача ушбу соҳадаги ечимлар ички бозорининг ҳажми беш бараварга ошади. Технология хавфсизлик, саноат, тиббиёт, савдо, таълим, дам олиш, молия, транспорт ва бошқа кўплаб соҳаларда қўлланилиши мумкин.
Компьютер симуляторлари
Маълум бир тизимда хатолик юз берса, унинг тўлови анчайин юқори бўлади, катаклизма ва инқирозлар эса хавфни оширади, бу каби ноаниқлик шароитида ҳаракат қилиш қобилиятини шакллантириш эса хавсизроқ муҳит яратишга ёрдам беради. Буни симуляторларда – қарор қабул қилиш учун виртуал «лабораториялар» да амалга ошириш мумкин. Улар реал ҳолатни баҳолаб, дуч келиш мумкин бўлган қарама-қаршилик ва зиддиятли вазиятларни акс эттиради. Аммо улар ягона тўғри қарорни белгилаб беролмайди, негаки, ҳар қандай қарорнинг қиймати ва салбий оқибатлари бор. Бундай тизимларда табиий ва техник соҳа мутахассислари, менежерлар, ҳарбий ва тиббиёт ходимларини тайёрлаш мумкин.
Узоқ умр кўриш учун CRISPR-Cas9 ва ген терапияси
Бугунги кунда сайёрамизда 7,8 миллиардга яқин одам истиқомат қилади, уларнинг қарийб 9 фоизи 65 ёшдан ошганлардир. Қариш жараёнини тўхтатишнинг иложи бўлмаса ҳам, ҳеч бўлмаганда уни секинлаштирадиган технологиялар аллақачон яратилган. Ген терапияси – бу генетик конструкцияни генлар етишмаётган ёки тўғри ишламайдиган танадаги маълум ҳужайраларга юбориш технологияси. Иккинчи усул, CRISPR-Cas9 – ҳужайралардаги ДНК кетма-кетлигини таҳрирлаш (масалан, кесиш ва жойлаштириш) имконини беради. У ирсий касалликларга қарши курашда асосий қуролдир. Муҳими, бу технология арзон, тез ва қулайроқ бўлиб бормоқда.
Келажакдаги озиқ-овқат маҳсулотларини яратишда ҳужайрали технологиялар
Ушбу технология ёрдамида қишлоқ хўжалиги орқали етиштирилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини бошқа усуллар ёрдамида етиштириш мумкин. Инсоният аллақачон гўшт, балиқ, сут маҳсулотларини ҳайвонлардан фойдаланмасдан қандай тайёрлашни ўрганган. Бундан ташқари, гўштни нафақат ҳайвон ҳужайраларидан етиштириш мумкин, ҳозирги кунда олимлар ўсимликлардан гўштга ўхшаш оқсилларни яратишмоқда. Ушбу маҳсулотлар таркиби ўзининг аналогини деярли тўлиқ такрорлайди. Генларни таҳрирлаш маҳсулот ҳосилдорлигини ошириш учун ишлатилади.
Тери ости микрочиплари
Технологиянинг ривожланиши билан қурилмалар борган сари кичраймоқда. Тренд квинтессенцияси – тери ости микрочиплари бўлиб, барча нарсани қила олади (тез орада). Шундай қилиб, имплантация қилинган чип ёрдамида тез ёрдам машинаси қимматли вақтни бой бермасдан, бемор ҳақида муҳим маълумотларни - тиббий суғурта полиси, қабул қилинган дори-дармонлар, аллергик реакциялар, қон гуруҳи ва бошқалар ҳақида маълумотларга эга бўлиш мумкин. Келажакда инсон ҳаёти учун муҳим бўлган фукционал вазифаларни ҳам мониторинг қилиш имкониятига эга бўла оламиз.
ДНКга маълумотларни ёзиш
2010 йилга қадар, инсоният 1,5 зеттабайт маълумот яратди. Бугунги кундаги динамикадан келиб чиққан ҳолда, 2025 йилга келиб 175 зеттабайт маълумотни яратамиз ва албатта уларни бирор жойда сақлаш керак бўлади. Ҳозирда ДНКни сақлаш ҳар бир куб мм учун 10¹ байтгача б
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter