Халқаро IТ-сертификатлар ва ўқиш харажатларининг 50 фоизини қандай қайтариб олишни биласизми?(ВИДЕО)
IТ соҳаси бугуннинг энг замонавий ва сердаромад касбларидан бирига айланиб бораётгани кўпчиликка маълум. Бу йўналишга қизиқиш билдираётган ёшлар сони ҳам кундан-кунга ортиб боряпти.
Лекин улар орасида дастурчилик курслари, улар учун бериладиган сертификатлар анча қиммат, ҳамманинг ҳам имконияти тўғри келавермайди, дейдиганлар ҳам талайгина.Ҳукуматнинг тегишли қарори билан ёшларга бу борада ажойиб имконият тақдим этилди.
14 ёшдан 30 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари халқаро IТ-сертификат олиш ҳамда халқаро IТ курсларида ўқиш учун сарфлаган харажатларининг 50 фоизгача қисмини қайтариб олишлари мумкин бўлди.
Бунинг учун талабгорлар my.gov.uz орқали онлайн ариза юборадилар.
Келинг, яхши, бу борадаги саволларга халқаро IТ-сертификатлар бўлими бошлиғи Мираббос Анваровдан батафсил жавоб оламиз.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter