Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эъзоза Турғунова

“Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!”

Уйингизни ит эмас, IТ қўриқласин! (ВИДЕО)

Сиз технологиялар асрида яшаб туриб ҳам ҳамон эшик қўнғироғига «Ким у?» — деб сўраяпсизми? Домофон ўрнатинг ва бу қарорингиздан ҳеч ҳам афсусланмайсиз. Домофон орқали сиз бир нечта муаммоларни ҳал этишингиз мумкин.

Домофон — мураккаб электротехник тизим бўлиб, унинг таркибига бир нечта блоклар, асосий қурилма ва электрўтказгичлар киради. Ҳар бир подезднинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб тўғри танланган ускуналар, домофоннинг фойдаланишдаги сифати ва ишончлилигини белгилайди. Домофон шунингдек, фарзандларингиз хавфсизлиги гарови ҳамдир. Чунки айнан улар эшик кузатгичига қарай олмагани сабаб, номаълум кимсаларга ҳам эшикни очиб қўядилар.

Шу билан бирга, ким келганини домофон орқали кўриш болалар учун бирмунча қизиқарли ҳам. Бундан ташқари, ким нима учун келганини эшикни очиб аниқлаш ҳам шарт эмас. Ахир домофоннинг икки томонлама аудиоалоқаси мавжуд.

Домофон — бу мураккаб тизим бўлиб, рақамли ёки оддий нуқтали, вертикал ёхуд горизонтал бўлиши мумкин. Асосийси, бу тизимнинг яхши ва сифатли ишлашидадир. Энг замонавий домофонлар ҳақида ict.хаbar.uz нинг IТ–Gadjet кўрсатуви орқали маълумотга эга бўлинг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг