Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эъзоза Турғунова

“Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!”

ТАТУда янги ўқув биноси очилди(ВИДЕО)

Бугунги кунда ахборот технологиялари соҳаси шиддат билан ривожланиб борар экан, юртимизда бу соҳа бўйича муносиб кадрларни етказиб беришда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети алоҳида ўрин тутади. 

Бугун, 23 сентябрь куни мазкур университетнинг сўнгги инновация янгиликлари асосида ташкил этилган "Компьютер инжиниринги" факультети биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ҳамда соҳа корхона ва ташкилотлари раҳбарлари қатнашди.

Мазкур ўқув биносининг ишга тушиши натижасида 1500 нафар талаба замонавий шароитда таълим олиш имконига эга бўлишди. Тўққиз қаватли ўқув биносида 7 та маъруза хонаси, 9 та компьютер хонаси, 21 та ўқув хоналари ҳамда relax ва kofe-breake зоналари ҳам мавжуд.

Бу ерда яратилган шароитлар талаба ёшларни АКТ соҳасида етук кадрлар бўлиб етишишларида хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг