Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эъзоза Турғунова

“Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!”

Машҳур миллиардер нега бор бойлигини фарзандларига қолдирмоқчи эмас? (Видео)

Бугунги IТ-Star саҳифамиз юлдузи дунёдаги энг машҳур хайрияпарвар миллиардер ва “Microsoft” компанияси асосчиси Билл Гейтс.

Қаҳрамонимиз 1955 йил 28 октябрда АҚШдаги бадавлат хонадонлардан бирида дунёга келади. Аутизмга чалинган болакай кун келиб Microsoft`дек компанияга асос солади деб ким ҳам ўйлабди дейсиз. Аммо ота-онаси болалигидан унинг соғлигига ва таълимига катта эътибор қаратишган.

Шунинг учун бўлса керак, Гейтс ўсмирлик чоғларида бутун бошли Жаҳон энциклопедиясини ўқиб тугатади.

Билл Гейтснинг дастурлаш борасидаги қобилиятларини сезган мактаб маъмурияти унга ўқувчиларнинг дарс жавдалини тузувчи компьютер дастурини яратишга рухсат беради.

Ўрта мактабни тугатгач, Гарвард университетида дастурлаш бўйича ўқишни давом эттирган Гейтс маъруза дарсларига ҳеч қачон кирмасди ва бунинг ўрнига ўзи хоҳлаган жойларга борарди. Аммо шундай бўлишига қарамай, у имтиҳонлардан аъло баҳолар олишни ҳам уддаларди.

Гарвардда 20 ёшли Гейтс мураккаб математик вазифани ечиб, ажойиб алгоритм ўйлаб топади. Орадан вақт ўтиб, Гарвард профессори Гейтсга қўнғироқ қилиб, унинг иши илмий журналда чиқишини айтганида эса Билл Гейтс аллақачон Гарвардни тарк этиб, Microsoft компаниясига асос солган эди.

Ўшанда профессор ўзича “Билл жуда ақлли бола. Афсуски, шундай бемаъни ишлар билан шуғулланиб юрибди”, деб ўйлаган экан.

Гарварддан кетганидан икки йил ўтиб, у ҳайдовчилик гувоҳномасисиз автомобиль бошқарганлиги ва қизил чироқда тўхтамасдан ўтиб кетганлиги учун қамоққа ҳам олинади.

Билл Гейтснинг айтишича, у ҳаётда энг кўп афсусланадиган нарса бу унинг ҳеч қайси хорижий тилни билмаслигидир. Аммо шунга қарамасдан, Гейтс йилига 50 тадан китоб ўқийди.

Билл Гейтс аввалига Microsoft`даги ходимларнинг ишга келиш ва кетиш вақтларини ўзи учун кузатиб туриш мақсадида уларнинг автомобиль рақамини эслаб қоларди. “Компания катталашиб боргани сайин бунга эътибор ҳам бермай қўйдим”, – дейди Гейтс.

Ўзи миллиардер бўлишига қарамай, Гейтс фарзандларининг ҳар бири атиги 10 миллион доллар меросга эга бўлишини айтади. Унинг фикрича, болаларга ўта катта миқдорда пул қолдириш уларга яхшилик қилиш ҳисобланмайди.

Биласизми, Билл Гейтс идиш ювишни шу қадар яхши кўрадики, деярли ҳар куни кечқурун идишларни ўзи ювади. “Гап бу ишни бажаришга бошқа одам йўқлигида эмас, шунчаки менинг ўзимга идиш ювиш ёқади”, – дея изоҳлайди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг