Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эъзоза Турғунова

“Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!”

IT-Woman, Digital Girls ва Tumaris Тech лойиҳалари ёхуд «Гендер рақамли тафовутни бартараф этиш» — РЕПОРТАЖ (ВИДЕО)

Рақамли технологиялар соҳасида таниқли ва муваффақиятли аёллар кўп бўлишига қарамай, IТ асосан эркаклар шуғулланадиган фаолият турига айланиб қолмоқда. Бунга эса баъзи бир гендер стереотиплари сабаб бўлмоқда.

Бугун Тошкент шаҳридаги «Hilton» меҳмонхонасида «Ўзбекистонда Gender рақамли тафовутни бартараф этиш» мавзусида ҳалқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатини очиб берган Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайхо Маҳкамова хотин-қизларга таълим соҳасида яратиб берилаётган имкониятлар, жумладан, хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарорига кўра, олий ҳамда ўрта махсус ва профессионал таълимда таҳсил олувчи хотин-қизларга 7 йилга 14 фоизлик таълим кредитлари ажратилганлигини алоҳида эътироф этиб ўтди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов бугунги кунда IT соҳасида фаолият юритувчи мутахассисларнинг учдан бир қисмини аёллар ташкил қилаётганлиги ва ушбу соҳанинг аёлларга бераётган имкониятлари ҳақида сўзлар экан, бу борада IT-Woman, Digital Girls ва Tumaris Тech лойиҳаларини, шунингдек, Astrum IT академиясида USAID лойиҳаси билан ҳамкорликда 200 нафар хотин-қизларни дастурлаш соҳасида ўқитишга қаратилган бепул дастур ҳақида ҳам таъкидлаб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг