Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эъзоза Турғунова

“Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!”

Ишлатилган телефон харид қилишда нималарга эътибор қаратиш керак? (ВИДЕО)

Қовурғам синса синсин, аммо телефон синмасин деб, асраб-авайлаб, ҳатто уст-бошимиздан аввал уни янгилашга ошиқамиз-у, аммо трендда бўламан деб кундан-кунга янгичаси чиқиб кетаётган бу матохнинг яп-янгисини сотиб олишга ҳамиша ҳам пул топилавермайди.

Қорнингиздан аяб йиққан пулингизни чўнтакка соласиз-у, бозорга бориб, ишлатилган бўлса ҳам ҳар ҳолда сўнгги русумдагисидан харид қилишга ошиқасиз. Сотувчи инсофли бўлса-ку хўпа-хўп, аммо алдаб, ҳали экрани, ҳали мийяси алмаштирилганини ўтказиб юборса пешонангизнинг шўрида!

Хўш, бундай бўлмаслиги учун нима қилиш керак?
Албатта, ict.xabar.uz да IT-GADGET кўрсатувини диққат билан томоша қилиш керак!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг