Бу йил АКТ ҳафталиги қандай ўтди?(ВИДЕО)
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 24-27 октябрь кунлари Самарқанд шаҳридаги “Silk road Samarqand” янги халқаро туризм маркази ҳудудида йилнинг асосий тадбирларидан бири – “ICTWEEK Uzbekistan 2022” – ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтди.
Ахборот-коммуникация технологиялари, ахборот хавфсизлиги ва дастурий таъминот бозорини ривожлантиришни янада рағбатлантириш ҳамда Ўзбекистонни ахборот технологиялари соҳасидаги минтақавий марказ – IТ-хабга айлантириш мақсадида ташкил этилган “ICTWEEK Uzbekistan” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида:
- "ICTWEEK Uzbekistan" саммити;
- "Digital Eurasia" халқаро форуми;
- "Рақамли иқтисодиёт: Ривожланишнинг асосий йўналишлари ва ҳуқуқий тартибга солиш муаммолари" семинари;
- "Ақлли ва хавфсиз шаҳарлар: энг яхши амалиётлар ва ечимлар" халқаро рақамли ривожланиш семинари;
- "Таълим соҳасининг рақамли трансформацияси учун платформалар" халқаро рақамли ривожланиш семинари;
- Туркий давлат технопаркларининг панел муҳокамаси;
- "Рақамли ҳукумат сиёсатининг асослари" мавзусидаги имкониятларни кенгайтириш семинари;
- "IT Education" форуми;
- BPO саммити;
- Молиявий технологиялар (FINTECH) соҳасининг ривожланиш истиқболлари форуми;
- 58/28-қўшма мажлиси: Алоқа соҳасида минтақавий ҳамдўстлик алоқа маъмурияти раҳбарлари кенгаши ва унга аъзо давлатларнинг ахборотлаштириш бўйича МҲА ҳузуридаги мувофиқлаштирувчи кенгаши;
- МПА МДҲ – АШҲ экспертлари кенгашининг 24-йиғилиши;
- CIO саммит;
- "Минтақавий трендлар ва 2022 йилги БМТ нинг электрон ҳукумат бўйича тадқиқот натижалари" семинари;
- МДҲ минтақаси учун минтақавий ривожланиш форуми;
- Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг АКТ соҳаси учун масъул бўлган вазирлик идоралари раҳбарларининг навбатдаги йиғилиши;
- "Марказий Осиё мамлакатларида 1 ГГцдан паст радиочастота спектридан фойдаланиш истиқболлари" мавзусидаги сессия;
- "Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожланишининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари" республика илмий-техник конференцияси;
- "ICTEXPO" - Ўзбекистон ахборот технологиялари кўргазмаси;
- "IT Village" мажмуасининг очилиш маросими
Ва ниҳоят мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб идоравий тармоқ мукофотларига сазовор бўлганларни тақдирлаш маросими АКТ ҳафталигига якун ясади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter