Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эъзоза Турғунова

“Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!”

Аёлларда 40 та жон эмас, 40 хил истеъдод бор!

IТ соҳаси аёллар учун эмас, деб ким айтди, азизим? Агар билсангиз, биринчи дастурлаш тилини яратган IТ мутахассиси ҳам аёл киши бўлган. У математика фани “эркаклар шуғулланадиган соҳа” ҳисобланган даврларда ҳам зиёли, бадавлат киборлар муҳитида тарбияланиб, вояга етган Ада Лавлейс эди.

Бу даврда одатда, Лондондаги зиёли, киборларга хос оилаларда тарбияланган қизлар ҳашаматли хонадонларда ташкил этиладиган зиёфатларга ташриф буюриш ҳамда бадавлат, обрўли инсонларга турмушга чиқишни орзу қилардилар. (Ҳозир ҳам қизлар турмушга чиқиб, рўзғор ишлари билан шуғулланса, шунинг ўзи кифоя, дейдиганлар йўқ эмас.)

Ада Лавлейс эса у пайтда уча оладиган аппаратни лойиҳалаштириш орзусида эди. У янги ихтиролар ҳақидаги нашрларда чоп этилган мақолаларни мутолаа қилар, орзусидаги буғ асосида ишлайдиган двигателли қурилмани яратиш ҳақида ҳаёл сурар, чуқур фикр юритиб, мушоҳада қилар ҳамда учишга имкон берувчи қанот узунлигининг тана вазнига нисбатини аниқлаш учун қушлар анатомиясини ўрганарди.

Қандай қилиб, АҚШдаги дастурлаш тилларидан бири Ада Лавлейс шарафига “Ада” деб номланганлиги сизга ҳам қизиқми? У ҳолда, ict.xabar.uz да аёллар байрамига бағишланган янги лойиҳа “IТ-Girls” кўрсатувини мароқ ила томоша қилинг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг