Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эъзоза Турғунова

“Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!”

Аёллар ва ёшлар учун рақамли кўникмалар маркази очилди (Видео)

Аёллар ва ёшлар учун рақамли кўникмалар маркази очилди (Видео)

Барчамизга маълумки, ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритувчи ихтирочилар, дастурчилар ва тадқиқотчиларнинг аксарияти эркак кишилардан иборат. Аммо тарихга назар ташласак, IТ соҳасининг ривожланишида аёлларнинг ўрни беқиёс. Шу боис ҳам АКТ соҳасида аёлларнинг ролини ошириш ҳамда хотин-қизларни ахборот технологиялар соҳасида ишлашга жалб этиш мақсадида ҳар йили апрель ойининг тўртинчи пайшанбасида Халқаро АКТ соҳасида қизлар куни нишонланади. Айнан шу сана муносабати билан 28 апрель куни Аёллар ва ёшлар учун рақамли кўникмалар марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекось тантанали равишда очиб берди. Шунингдек, маросимда тегишли ташкилотлар мутасаддилари: Фарҳод Ибрагимов, Умида Мусаева, Наталья Мочу, Ильдар Юсупов, Ван Гуандун ва Лю Цзяинлар ҳам иштирок этишди.

Меҳмонларга АКТ соҳасида таҳсил олаётган талаба қизлар томонидан яратилган стартап лойиҳалар тақдим этилди. Аксарият қизларнинг лойиҳаси ўзбек тилинининг имловий луғатини бойитишга қаратилган бўлиб, меҳмонлар томонидан яхши қарши олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг