Ходим ўзидаги стрессни клавиатура ва сичқонча орқали сездириб қўяркан

Швейцариялик тадқиқотчилар офис ишчиларининг хатти-ҳаракатларидан стресс даражасини аниқлаш техникасини ўйлаб топишди. Бунда компютер сичқончаси ва клавиатура ёрдам берди.
Тажрибада 90 нафар кўнгилли қатнашди. Улар лаборатория шароитида кузатилиб, офис ишларини бажариш топширилди. Ҳар бирининг клавиатура ва сичқончадан қандай фойдаланиши кузатиб борилди ва таҳлил қилинди.
Маълум бўлишича, стрессдаги инсонлар сичқончага кўп қўл югуртирадилар, лекин ноаниқ ҳаракатлантирадилар. Хотиржам одамлар эса кам ишлатадилар ва қисқа йўналишларга олиб борадилар. Яна бир аломат - улар шошмай ишлайдилар.
Стрессни бошдан кечираётганлар матн терганда кўп хато қиладилар, сўзлар орасида ортиқча жой ташлайдилар. Чунки стресс миянинг маълумотлар қабул қилиш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади. Бу эса моторикада ўзини намоён қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter