Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Субсидиялар учун ариза қабул қилиш яна бошланди!

Субсидиялар учун ариза қабул қилиш яна бошланди!

Ногиронлиги бўлган шахслар мй.гов.уз портали орқали мутлақо бепул тарзда онлайн ариза топшириб, қуйидаги йўналишлар бўйича субсидия олишлари мумкин:

  • Асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари хариди учун субсидия:

Энди иш фаолиятингизни бошлаш ёки давом эттириш учун зарур бўлган жиҳозларни харид қилишда давлатдан моддий ёрдам олишингиз мумкин!

  • Яшаш ва транспорт харажатлари учун субсидия:

Ўқиш даврида яшаш ва транспорт харажатларингизни қоплаш учун субсидия олиш имконияти мавжуд.

  • Ўқиш учун тўлов-контрактни қоплаш учун субсидия:

Таълим олишдаги молиявий қийинчиликларни енгиллаштириш мақсадида ўқиш учун тўлов-контрактни қоплашга субсидия ажратилади.

Хизматлардан фойдаланиш тартиби билан видеоқўлланмада батафсил танишинг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг