Смартфон ҳаддан ташқари қизиб кетганда қандай ҳимоя қилиш керак?

Смартфон ва бошқа гаджетларда юқори ҳарорат таъсирида аккумуляторларнинг сиғими пасаяди ва бунинг оқибатида уларнинг ишлаш муддати қисқаради.
Aгар қурилмангиз қизиб кетган бўлса, қувватлантиришдан олдин уни хона ҳароратида ушлаб туришингиз керак, бироз совитиб олинг. Қурилмани музлатгичга жойлаштириш тўғри ечим эмас, балки табиий совитган маъқул. Шундан кейингина қувватлантириш мумкин.
Иссиқда симсиз зарядловчи қурилмалардан ҳам воз кечиш керак: чунки улар смартфонларни тезроқ қиздиради. Шундай қилиб, агар зарядлаш амалга ошириладиган хонадаги ҳарорат 27 даражадан юқори бўлса, анъанавий қуватлагичдан фойдаланган яхшироқдир.
Тўғридан-тўғри қуёш нури гаджетлар учун ҳам хавф туғдиради: юқори ҳарорат ва қизиб кетиш OLED-экранга ва ҳатто корпуснинг бутунлигига зарар етказиши мумкин. 60 даража ҳароратда смартфон экранида қайтариб бўлмайдиган ўзгаришларга олиб келиши учун бир неча дақиқа кифоя қилади.
Силикон ёки чармдан қилинган, ҳаво яхши айланадиган, табиий совитишга халақит бермайдиган ғилофларни танлаш керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter