Қайси сичқонча яхши? Думли ёки думсиз?

Гап симли ва симсиз турдаги компьютер сичқончлари ҳақида бормоқда. Уларнинг ҳар иккиси ҳам афзаллик ҳамда камчиликларга эга.
Симли сичқончани хонадан ташқарида ишлатиб бўлмайди, симлари носозлашиб қолса сичқончанинг ўзи ҳам яроқсиз ҳолга келади. Симсиз турида бу муаммолар бўлмагани билан столдан тушиб кетиш хавфи бор. Батареяси ўтириб қолса ёки Bluetooth билан уланолмаса, панд беради.
Улардан бирини танлашда ўйланг: Иш столида ишлайсизми ёки диванга ёнбошлаб? Компьютердан фойдалансангиз ва бир жойда ўтириб ишласангиз, симли сичқончани танлайверинг. Қўлингизда ноутбук билан дивандан ёки табиат қўйнидан жой эгалласангиз, симсиз сичқонча мос келади.
Ишхонада фойдаланишга аталаган бўлишига қарамай, иш столингиз текис туришини истасангиз, симсиз сичқончани тавсия этамиз. Ортиқча харажатга хушингиз бўлмаса, симлисини олақолинг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter