Янги симсиз технология Bluetoothдан яхши экан

Сассекс университети тадқиқотчилари мобил қурилмаларда маълумотларни узатиш учун Bluetoothнинг энергия тежовчи муқобилини ишлаб чиқишди. Электр майдони модуляциясидан фойдаланган ҳолда янги технология сезиларли даражада кам қувват сарфи билан юқори ўтказувчанликни таъминлайди. Бу батареянинг ишлаш муддатини узайтириш ва кундалик ҳаётда қурилмалар билан алоқани яхшилаш учун янги имкониятлар очади.
Олимлар мултимедиа иловалари учун зарур бўлган юқори ўтказувчанликни сақлаб, яқин масофада маълумотларни узатиш учун электромагнит тўлқинлар ўрнига электр майдон модуляциясидан фойдаланганлар.Ушбу технологияни қўллаш қурилмадан янги футуристик иловаларни ишлаб чиқишга ҳам ёрдам беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter