Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нега фарзандимизга смартфон олиб бермаслигимиз керак?

Нега фарзандимизга смартфон олиб бермаслигимиз керак?

Фото: Dv.kp

Ирландия таълим вазири Норма Фоли ота-оналарни бошланғич мактаб ўқувчилари учун смартфон харид қилмасликка чақирди. Ушбу тавсиялар мамлакат Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган.

Унинг таъкидлашича, аксарият мактабларда смартфондан фойдаланиш аллақачон тақиқланган, аммо энг катта муаммо бу мактабдан ташқарида содир бўлаётган воқеалардир. Интернетда болалар турли одобсизликларга гувоҳ бўлишади ва уларни бундан ҳимоя қилиш керак. Хавфсизлик муаммосини ўйласангиз, оддий тугмачали телефон танланг, аммо асло смартфон эмас!

Сендайдаги Тохоку университети ва Сан-Францискодаги Калифорния университети тадқиқотчилари болаларга қанчалик эрта смартфон берилса, ривожланишдаги кечикишлар эҳтимоли шунчалик юқори бўлишини аниқлашди. Илгари шунга ўхшаш натижалар бошқа мамлакатларда ҳам олинган эди. Уларнинг барчаси битта хулосага келади: гаджетлар ёш болаларнинг ривожланишини сезиларли даражада секинлаштиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг