Windows 11ни тезлатиш йўли топилди

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Windows 11 да ўрнатилган файллар менежери (“проводник”)ни тезлатиш йўлини топишди. Бу ҳақда HotHardware нашри хабар берди.
Windows 11 нинг фаол версиясидан фойдаланувчилар файллар менежери (“проводник”) жуда секин ишлашидан кўп шикоят қилишади. Уларга бунинг ечимини X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида VivyVCCS ники остидаги фойдаланувчи топиб берди, деб ёзди нашр.
Ўша мутахассис (фойдаланувчи)нинг айтишича, навигациялар панелидаги янгиланишлар файллар менежерининг тормозланишига сабаб бўлиши мумкин, чунки “проводник” ҳар бир папкани очиш жараёнида навигациялар панели билан боғланади.
Хўш, тезлатувчи ўша сеҳрли тугма қайси?
VivyVCCS тушунтиришича, навигациялар панелини ўчириб қўйиш керак, бунинг учун F11 тизим тугмаси икки марта босилиб, тўлиқ экранли режимга кириш ва қайтиб чиқиш кифоя. Синаб кўрамиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter