Даволаниш учун имтиёзли йўлланмани югур-югурларсиз олинг!

My.gov.uz порталида “Тиббиёт муассасаларида даволаниш учун берилган имтиёзли йўлланма ҳолатини текшириш” хизмати ишга туширилди.
Имтиёзли йўлланма – давлат томонидан бепул даволаниш ҳуқуқини берувчи тиббий ордер ҳисобланади.
Ҳозирги кунда имтиёзли тоифага кирувчи 16 турдаги шахсларни давлат бюджети маблағлари ҳисобидан навбат асосида даволанишга йўллаш тизими йўлга қўйилган.
Бунда фуқаронинг имтиёзли даволанишга муҳтожлиги тўғрисидаги маълумотлар тегишли тиббиёт муассасаси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги электрон тизимига киритилади. Имтиёзли йўлланманинг шаклланиши эса бир неча босқичларни ўз ичига олади.
Энди фуқароларимиз ушбу босқичлар ҳолатини my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда кузатиб боришлари ҳамда навбати келгач, тегишли тиббиёт муассасасига мурожаат қилишлари мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter