Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эъзоза Турғунова

“Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!”

ChatGPTда рўйхатдан ўтиш Смартчопон билан жуда осон! (+видео)

ChatGPTдан эндиликда Ўзбекистонда ҳам бемалол VPNсиз фойдаланиш мумкинлигини эшитган юртдошларимиз ОpenAIда қандай қилиб рўйхатдан ўтишни билмай Смартчопонни жуда безор қилишди.

Шу боис Смартчопон дўсти Омонга ўргатган ChatGPTдан фойдаланиш бўйича барча сир-асрорларни ва ҳаттоки электрон почта очиш йўл-йўриқларини ҳам ҳамма билан баҳам кўришга қарор қилди.

Ўзи шу Қоравой, йўғ-е, Смартчопон деганлари жуда бир сахий йигит-да. Аммо бир кайфияти бузилса барча қимматли маълумотларни шартта ўчириб ташлаши ҳам мумкин.

Шунинг учун кўп ўйлаб ўтирмай, ҳозироқ ушбу видеони барча дўстларингизга юбориб ташланг!

Тағин ChatGPTнинг бебаҳо хизматларидан ва тавсияларидан бебаҳра қолиб юришмасин...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг