Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

"Volvo" ҳайдаётиб "YouTube" кўришингиз мумкин

Фото: "24gadget.ru"

"Volvo" компанияси "Google" билан ҳамкорликда автомобилда видео кўриш имконини берувчи платформа яратяпти. Бу йўллар тиғизлигида, машинани қувватлантиришда, кимнидир кутиб турганида ҳайдовчига видеолар тамоша қилиш имонини беради.

Компания ушбу платформадан машина ҳаракатсиз турганда фойдаланишни, хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни, яъни рулда пайти видеога чалғиб қолмасликни тавсия қилмоқда.

"Volvo" ахборий-кўнгилочар функциялар билан бошқа электр машиналардан ажралиб турмоқчи. Фойдаланувчилар бошқа навигацион дастурлар ва овозли ёрдамчиларни ҳам кўчириб олишлари мумкин.

Компания мутасаддилари янги функция ҳайдовчиларга ёқиши, энди улар кўп вақтларини севимли машиналарида ўтказишини тахмин қилмоқдалар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг