Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«VEON» Ўзбекистонда янги иш ўринлари яратиш чораларини кўради

«VEON» Ўзбекистонда янги иш ўринлари яратиш чораларини кўради

Фото: «Mitc.uz»

Ўзбекистон Республикаси AКТ вазирлиги делегациясининг Барселона (Испания Қироллиги)да бўлиб ўтаётган «MWC Barcelona-2022» Жаҳон мобил конгрессида иштирок этиш доирасида Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов ва «VEON» компаниялар гуруҳи бош ижрочи директори Каан Терзиоглу ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда телекоммуникация тармоқларини, айниқса, олис ва етиб бориш қийин бўлган чекка қишлоқ ҳудудларида лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган инвестициялар ҳажмини ошириш, IТ-ходимларни тайёрлаш учун халқаро тренерларни жалб қилган ҳолда таълим лойиҳаларини амалга ошириш каби мавзулар муҳокама қилинди.

Шунингдек, маҳаллий ёшларни ишга жойлаштириш орқали BPO (бизнес жараёнлари аутсорсинги) ва КPО (билим жараёнлари аутсорсинги) хизматларини ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширилишида «VEON» компанияси бевосита иштироки масаласи ҳам кўрилди.

Учрашув давомида томонлар таълим муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш, истиқболли илмий-тадқиқот ва стартап лойиҳаларни молиялаштириш, грантлар орқали танловлар ўтказиш ҳамда IТ-таълимга инвестициялар ҳажмини ошириш каби мавзуларда фикр алмашдилар.

Шунингдек, «VEON» компаниясининг 2022 йил 24-26 октябрь кунлари Ўзбекистонда AКТ хафталиги доирасида бўлиб ўтадиган «ICT Week Uzbekistan» халқаро рақамли форумида иштирок этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг