Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

"Миллиардерларга солиқ солинганида, "Tesla" ва "SpaceX" аллақачон ёпилиб кетган бўларди" - Илон Маск

Фото: "Lada.kz"

АҚШ сенатори Элизабет Уоррен миллиардерлар кўпроқ солиқ тўлашини таклиф қилиб чиқди. Бу гап эса Илон Маскка тегиб кетди.

Ўзи бу аёл азалдан Маск билан кўп тортишади. Бу гал солиқларни кам тўлаганликда айблади. Миллиардерлар энди етишиб чиқаётган тадбиркорлар келажагини ўйлаб солиқлар учун кўпроқ маблағ ажратиши тўғрилигини билдирди.

"Tesla"нинг фонд бозоридаги нархи 1 триллион долларни ташкил қилади. "SpaceX" ҳам дунёдаги энг омадли ва қиммат хусусий компаниядир.

"Илон Маск омадга бир ўзи эришгани йўқ.  У ҳукуматдан катта сармоя қабул қилган. У пуллар эса кам маош олса ҳам доимий равишда давлатга солиқ тўлаб келган ходимлар, жумладан ўқитувчиларнинг маблағидан пайдо бўлган. Солиқ тўлашда адолатли бўлиш керак. Келажакда яна Илон Масклар етишиб чиқиши учун бу зарур" - дея ачитиб гапирди хоним.

Бизнесмен бу гапларга энсасини қотирди, "Миллиардерларга солиқ солинганида, "Tesla" ва "SpaceX" аллақачон ёпилиб кетган бўларди" дея қисқа муносабат билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг