Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

iPhone учун Power Bank ва LED лампали ғилоф

iPhone учун Power Bank ва LED лампали ғилоф

Фото: atishnik

InDemand стартапи Indiyegogo платформасида iPhone учун iPiX ҳимоя ғилофини яратиш мақсадида маблағ йиғишни бошлади.

Ғилоф мобил суратга олиш ва видео олишни яхши кўрадиганлар учун идеал ечим бўла олади, чунки у LED чироқларга эга бўлади. Бунинг натижасида эса фойдаланувчилар мазкур аксессуардан нафақат ғилоф, балки ташқи ёруғлик манбаи сифатида ҳам фойдаланишлари мумкин.

Бундан ташқари, корпусга магнит плиталар ҳам ўрнатилган бўлиб, смартфонни исталган металл юзасига осонгина ўрнатиш мумкин.

Яна шуни ҳам айтиш жоизки, орқа ёруғлик смартфондан эмас, балки корпусга ўрнатилган батареядан қувват олиб ишлайди. Шунингдек, мазкур Power Bank`ли антиқа ғилоф iPhone зарядини ҳам 60% гача тўлдира олишга қодир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг