"Google Maps" украинларни ўйлаяпти
"Google Maps" Украинадаги йўл ҳаракатига оид маълумотларни вақтинча ўчириб турибди. Маълумки, харитада йўллардаги тирбандликларни яққол кўриш мумкин. Нотинч ҳолатда эса бу функция зарарга хизмат қилиши мумкин.
Харитали илова ўз функцияларини чеклашидан мақсад украин халқи хавфсизлигини таъминлашдир. Чунки айни пайтда жамоат жойларидаги йўл ҳаракати ҳолати ҳақидаги маълумотлардан ғараз мақсадларда фойдаланиш эҳтимоли мавжуд. Ҳозирги вазиятда мамлакатдаги транспорт ҳолати ошкор этилмагани маъқул.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter