Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 1700 та автобус ақлли транспорт (IVMS) бошқарув тизимига уланади

Тошкентда 1700 та автобус ақлли транспорт (IVMS) бошқарув тизимига уланади

Ҳозирда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мутахассислари томонидан IVMS системасига 1700 га яқин автобусларнинг ички қурилмаларидаги маълумотларини киритиш ва интеграция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Транспорт вазирлиги томонидан маълумотлар базаси оптималлаштирилди ва дастурий таъминотни захиралаш каби қўшимча функциялар жорий этилди.

Шунингдек, пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари автобуслар ҳаракатини Google харита орқали реал вақтда кузатишлари учун Google харитаси билан муваффақиятли интеграция қилинди.

“Яқин кунларда йўловчилар ўз йўналишини режалаштиришда IVMSнинг барча афзалликларидан фойдаланишлари мумкин”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг