Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биткоинга ишонган Tesla 204 миллион доллардан қуруқ қолди

Биткоинга ишонган Tesla 204 миллион доллардан қуруқ қолди

Фото: Gagadget.com

Биткоин қиймати тушиб кетгани боис Tesla бир йилнинг ўзида 204 миллион долларни бой берди. Илон Маскнинг компанияси 2021 йилдан биткоин сотиб олишни бошлаган, рақамли валютага 1,5 миллиард доллар сармоя киритган эди.

Ўшанда Tesla автомобилларини криптовалютада сотиб олишга рухсат берилган. Лекин 2022 йилдан биткоин сезиларли даражада пасайди. Бу компанияни 75 фоиз рақамли активларини сотишга мажбур қилди. Ҳозирда Tesla 184 миллион долларга тенг криптовалюта портфелига эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг