Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Apple полицияни бекорга овора қилмоқчи эмас

Apple полицияни бекорга овора қилмоқчи эмас

Фото: Imore.com

Apple янги - iOS 16.3 версиясини чиқарган бўлиб, унда бир қанча функциялар пайдо бўлган. Шунингдек, олдинги операциион тизимдаги хатолар тўғирланган.

Унда Emergency SOS механизмини тўғирлаб, ёлғон чақирувларни камайтиришга уринди. Охирги пайтлар Apple гаджетларининг бу функцияси фавқулодда вазиятлар қутқарувчилари ва полицияни бекорга овора қилаётган эди. Олдин тугмачани босиши билан фалокат ҳақида хабар кетарди, энди эса тезкор ёрдамга муҳтож одам тугмачани бироз босиб туриши, сўнг қўйиб юбориши керак.

Бундан ташқари, HomePod ақлли колонкалари,  Siri овозли ёрдамчиси ва iPhone 14 Pro Max билан боғлиқ қулайликлар ҳам қўшилди. Яна бир муҳим янгилик икки факторли жисмоний авторизациядир.

iOS 16.3 операцион тизимини ўрнатмоқчи бўлсангиз, "Созлаш" бўлимини очинг, ундан "Асосий" менюсига ўтинг ва "Дастурий таъминотни янгилаш"ни танланг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг