2022 йил сарҳисоби – ноябрь

- Самарқанд шаҳрида II Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва бизнес жараёнлари аутсорсинги учун янги хаб сифатида” мавзусидаги тадбири бўлиб ўтди;
- АКТ вазирлиги делегацияси Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтказилаётган “Connecting The World From The Skiyes” форумида иштирок этди;
- Германиянинг Хайделберг шаҳрида IT Park ваколатхонаси очилди;
- Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди;
“Digital Business Women – 2022” конференцияси бўлиб ўтди;
- АКТ вазирлиги ташаббуси билан Наманган шаҳрида “Киберспорт” паралимпиядаси ташкил этилди;
- Ҳиндистоннинг “Varshik Darpan” журналида “Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида IТ-ҳамкорликни ривожлантириш устувор йўналиш сифатида” номли мақола чоп этилди;
- Электрон давлат хизматларидан фойдаланувчилар сони 3 миллионга етди;
- Ўзбекистон-Корея Электрон Ҳукумат ва Рақамли Иқтисодиёт ҳамкорлик форуми ўтказилди;
- “Моҳир алоқачи” кўкрак нишони ва “Ўз касбининг устаси” белгиси таъсис этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter