Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2022 йил сарҳисоби – июнь

2022 йил сарҳисоби – июнь

-   Ўзбекистондаги симли интернет тезлиги “Speedtest Global Index” глобал рейтингида бир неча поғона юқорига кўтарилди;

-   АКТ вазири Шерзод Шерматов фрилансерлар билан очиқ мулоқот ташкил қилди;

-   Мукофот жамғармаси 100 минг долларлик “mGovAward” Республика танловига старт берилди;

- “Эстониянинг электрон ҳукумат рақамли архитектураси – моделдан то амалга оширишгача” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди;

-   Тошкент ахборот технологиялари университетида “Computer Vision AI Challenge” хакатони бўлиб ўтди;

-   Сотиб олмоқчи бўлган ҳовли-жойни “снос”га тушган ёки тушмаганини my.gov.uz портал орқали онлайн тарзда аниқлаш имкони яратилди;

-   Тошкент шаҳридаги Амити Университетида Yandex ва IT Park томонидан овозли технологиялардан фойдаланиш бўйича workshop бўлиб ўтди;

-   Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди;

-   Ўзбекистон вакиллари WTDC-22 Электроалоқани ривожлантириш бўйича Бутунжаҳон конференциясида қатор қўмиталарда раҳбарлик лавозимларига сайланиб фаол иштирок этишди;

-   “Бир миллион ўзбек дастурчилари” Ўзбекистон – БАА қўшма лойиҳаси ғолиблари тақдирланди;

-   “Почта алоқаси тўғрисида”ги Қонун имзоланди;

-   Андижонда “Digital girls” лойиҳасига старт берилди;

-   АКТ вазирлиги делегасияси Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича – иккинчи минтақавий саммитида иштирок этди;

-   Ўзбекистон делегацияси Грузияда бўлиб ўтган “Рақамли ҳукумат соҳасида ҳамкорлик ва салоҳиятни ривожлантириш» мавзусидаги халқаро форумда иштирок этди;

-   My.gov.uz порталида хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш ва қанча маош олаётгани ҳақида билиб олиш имкони пайдо бўлди;

-   АКТ вазирлиги ва Mastercard Ins. компанияси ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида  Меморандум имзоланди;

-   “UZINFOCOM” Қирғизистоннинг “Infocom” давлат корхонаси билан меморандум имзолади;

-   АКТ вазирлиги АҚШнинг VISA компанияси билан меморандум имзолади;

-   Ҳукумат қарори билан ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди;

-   Hilton меҳмонхонасида янги PDP университетининг очилиш маросими бўлиб ўтди;

-   Лотин ёзувига ўтишда АКТнинг ўрни ва аҳамиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди;

-   Амити университетида Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази билан ҳамкорликда “Фрилансерликка биринчи қадам” маҳорат дарслари ташкил этилди;

-   Сунъий интеллект йўналишида “Computer Vision AI Challenge” хакатони бўлиб ўтди;

-   Мамлакатимизда янги Ўзбекистон- АҚШ қўшма BPО корпорацияси ташкил этилади;

-   Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида “ақлли шаҳар” Халқаро форуми бўлиб ўтди;

-   “АКТ соҳасидаги муваффақиятли ёшлар!” танлови эълон қилинди;

-   Бухоро шаҳрида IТ лидерлар учрашуви бўлиб ўтди;

-   IT Park ва резидент компаниялар вакиллари “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирландилар;

-   Амити университетида “Фрилансингга биринчи қадам” мавзусида фрилансерликда муваффақиятга эришган IТ мутахассислар иштирокида тренинг ташкил этилди;

-   АҚШга расмий ташриф билан борган АКТ вазирлиги ҳақида Forbes.com томонидан мақола чоп этилди;

-   АКТ вазири Шерзод Шерматов иштирокида Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари, Америка-Ўзбекистон савдо-саноат палатаси вакиллари ҳамда YeXHT DIIHB делегацияси билан учрашувлар ўтказди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг