Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентга беш минг сўм билан келиб, Бухорога машина миниб кетган АйТичи ўзи ўқиган синф хонасини янгилаб берди

Тошкентга беш минг сўм билан келиб, Бухорога машина миниб кетган АйТичи ўзи ўқиган синф хонасини янгилаб берди

Фото: Xabar.uz

Шофиркон туманидаги 55-ИДУМнинг собиқ битирувчиси Шаҳзод Магдиев бир пайтлар ўзи ўқиган синф хонасини таъмирлаб, жиҳозлаб берди.

Синф хонасига парталар ва ўриндиқлар, китоблар ва китоб жавонлари, электрон доска келтирилди. Ҳаммаси янги, ҳаммаёқ шинам.

Ушбу туҳфа ўқувчиларнинг, замонавий ахборот технологияларидан тўла фойдаланган ҳолда, янада яхшироқ билим олишларига, бошқаларга эса ибрат бўлишига ишонамиз.

Маълумот учун: Шаҳзод Магдиев 1988 йилнинг 4 мартида Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. Тошкент ахборот технологиялари университетининг бакалавриат ва магистратура босқичини тамомлаган, университетда ўзи ҳам таҳсил берган. IT мутахассислар етказиб берувчи ILM.UZ академиясининг асосчиси ҳисобланади.

Хуллас, у Тошкентга беш минг сўм билан келиб, Бухорога машина миниб кетган замондошимиз. Қандай қилиб? Видеони кўринг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг