Ўзбекистон робототехника терма жамоаси UK FIRST Championship мусобақасига йўлланмани қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси яна бир бор ўзининг дунёдаги энг кучли жамоалардан бири эканлигини исботлади! Улар 21–23 феврал кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Almaty TechCup 2025 – Central Asia FIRST Championship мусобақасида ёрқин ғалабаларга эришиб, UK FIRST Championship мусобақасида иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар.
Ўзбекистон жамоаси Лондонда ўтадиган UK FIRST мусобақасида Марказий Осиёдан ягона жамоа ҳисобланиб улар ТАТУда ташкил этилган FIRST лабораториясида тайёргарлик жараёнларини давом эттиради.
Маълумот учун, ушбу нуфузли мусобақада терма жамоамиз раҳбари сифатида ТАТУдан З.Қодиров, жамоа сардори бўлиб эса М.Тешабаев ва О.Юсуфовлар фаолият олиб боришмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter