Дунёни ўзгартирган дастурчи аёллар

Биз машина ёки инсонлар қандай қилиб биринчи дастурчилар бўлганлигини ва бугунги кунда биз яшаётган дунёни қай даражада ўзгартиришга ёрдам берганлари ҳақида эшитамиз. Aммо, ҳеч бўлмаганда, аёллар кўплаб дастурлаш тилларига ҳисса қўшганини ва эркаклар ҳукмронлик қиладиган технология соҳасини ўзгартиришга ёрдам беришини унутмаслигимиз керак. Aёлларнинг ҳиссаси кўпинча эътибордан четда қолади ёки эшитилмайди, шунинг учун бугун технология соҳаси ривожига ўз ҳиссасини қўшган аёллар ҳақида гаплашамиз.
Aда Лавлейс
Aда Ловелейс 1815 йилда туғилган, инглиз математиги ва ёзувчисидир. Aда биринчи дастурчи сифатида эътироф этилган, чунки у маълум бир двигатель тушунчаси ҳисоб-китоблари ҳақида эслатма ёзган. У технология соҳасидаги машҳур аёллардан бири ва октябрь ойининг ҳар иккинчи сешанба куни аёлларнинг STEM карьераларидаги ютуқларини нишонлаш учун Aда Лавлейс куни сифатида танланган.
Грейс Хоппер
Грейс Хоппер 1906 йилда Нью-Йоркда туғилган, 1943 йилда у харбий денгиз резервига қўшилди ва 1966 йилда нафақага чиқди. Хизмат вақтида Грейс Computer Corp комьпютер корпорациясига қўшилди ва у ерда дастурчи кўрсатмаларини компьютер кодларига таржима қиладиган компиляторни ишлаб чиқди. 1957 йилда у инглиз тилида биринчи маълумотларни қайта ишлаш компиляторини ишлаб чиқди. Денгиз харбий резервини тарк этгандан сўнг, 79 ёшида денгиз флотининг компьютер тилларини стандартлаштиришга ёрдам берди, 1986 йилда денгиз зобити сифатида нафақага чиқди. Кейинчалик 2016 йилда Барак Обама томонидан Президентнинг Озодлик медаллари билан тақдирланди.
Энни Исли
Энни 1933 йилда туғилган. Aеронавтика бўйича Миллий маслаҳат қўмитаси (НАСА)да фаолият юритган. Энни иш фолияти даврида гибрид автомабилларида ишлатиладиган аккумуляторларнинг яратилишига олиб келган кодни ишлаб чиққан ва уни амалга оширган тўртта афро-америкаликлардан бири эди. У технология соҳасидаги таниқли аёллардан бири сифатида танилган, у аёлларни STEM соҳаларида ўқиш ва ишлашга ундайди.
Ҳозирги кунга келиб, IT соҳасида аёлллар улуши ҳам тобора ортиб бормоқда, бу албатта қувонарли ҳол. Ўзбекистонда ҳам ушбу соҳада муваффақиятга эришаётган аёл ва қизларни кузата туриб, IT да аёллар ўз ўрнини топа олишига ишонч ҳосил қиламиз. Дурдона Баҳронованинг дастурчи сифатидаги фаолияти бунга яққол мисол.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter