АйТи соҳасидаги имкониятлар: АйТи сертификатлар харажатларини 100 фоиз қоплаб олинг!
Бугунги қаҳрамонимиз Юлдуз Аскарова – икки фарзанднинг онаси бўлишига қарамай, АйТи соҳасида дадил қадам ташлаб, маълумотлар таҳлилчиси сифатида муваффақиятли фаолият юритмоқда.
Қаҳрамонимиз Qwasar Silicon Valley платформасида Data Science & Engineering йўналишида таълим олиб, халқаро сертификатга эга бўлди ва сарфлаган ҳаражатларини қайтариб олди. Курс давомида ўрганган кўникмалари унга ҳозирги ишида муваффақиятли фаолият юритиш имконини бермоқда.
“Масофадан ишлаш, юқори даромад ва доимий ривожланиш – АйТи соҳасининг асосий афзалликлари. Янги бошловчилар учун энг муҳим нарса – кучли хоҳиш, сабр ва янгиликлардан қўрқмаслик!” – дейди Юлдуз.
Сиз ҳам халқаро АйТи-сертификат олиб, Президентимиз қарорига кўра, давлат томонидан харажатларингизни 100% гача қоплаб олиш имкониятидан фойдаланинг.
Батафсил: it-istedod.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter