Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яраларни электр токи билан даволаш мумкин

Яраларни электр токи билан даволаш мумкин

Фото: Hartmann-shop.ru

Санкт-Петербург политехника университети олимлари мураккаб яраларни даволашда ёрдам берувчи графен асосидаги материал яратишди.

Кўп йиллик тадқиқотлар жароҳатни даволаш жараёнида юзага келадиган жараёнларни электр сигналлари ёрдамида самарали бошқариш мумкинлигини кўрсатди. Электр майдони нафақат шифобахш, балки микробларга қарши таъсирга эга, шунингдек, чандиқ тўқималарининг шаклланишига тўсқинлик қилади.

Электр стимуляцияси учун анъанавий қурилмалар камчиликка эга - тери билан алоқа қиладиган электрод етарли биомослашувга эга эмас. Шу боис яра узоқ вақт даволанади. Янги ихтиро эса инсон ҳужайралари ва тўқималарига мос келадиган материалдир. У юқори ҳароратда қайта-қайта стерилизация қилиниши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг