Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қуёш ва шамол энергияси рекорд даражада ишлаб чиқарилди

Қуёш ва шамол энергияси рекорд даражада ишлаб чиқарилди

Фото: Hightech.plus

Белгияда мамлакатнинг барча ички талабини қоплаш учун етарлича қуёш ва шамол энергияси ишлаб чиқарилди. Бу билан қайта тикланадиган энергия қазиб олинадиган ёқилғиларнинг ўрнини босиши мумкинлиги биринчи марта амалда исботланди.

Яшил энергия ишлаб чиқариш бўйича рекорд чўққи 29 май, душанба куни соат 13:00 дан 13:30 гача бўлган. Қуёш ва шамол фермалари биргаликда 8303 МВт электр энергияси ишлаб чиқарди ва якшанба кунги 7695 МВтлик рекордни янгилади. Бу Белгиядаги барча электр энергияси истеъмолчилари учун ўша пайтда талаб қилинганидан кўпроқ эди.

Рекорд даражадаги электр энергиясини ишлаб чиқаришда қуёш энергиясининг улуши шамол улушидан сезиларли даражада юқори экан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг