Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Орбитадаги космик чиқиндилар боис илк бор жарима қўлланилди

Орбитадаги космик чиқиндилар боис илк бор жарима қўлланилди

Фото: 3dnews

АҚШ Федерал алоқа комиссияси Ер орбитасини ёпиб қўйган космик чиқиндилар туфайли биринчи марта жарима солди. Қарорга кўра, 150 минг доллар миқдоридаги маблағни америкалик сунъий йўлдош телевизион провайдери Dish Network Corp тўлайди. Чунки у ўтган йили эфирга узатиладиган сунъий йўлдошнинг орбитадан чиқишини тўғри таъминлай олмаган.  

Амал қилиш муддати тугаган EchoStar-7 сунъий йўлдошини қайта ишлаш орбитасига жойлаштириш ўрнига, Dish уни лицензия шартларида талаб қилинадиган даражадан паст баландликдаги орбитага юборди, бу эса орбитал парчаланиш муаммоларини келтириб чиқариши мумкин эди.

Dish Networkни жаримага тортиш билан комиссия бошқа сунъий йўлдош юлдуз туркумлари фаолиятини чеклашга тайёрлигини кўрсатди. "Сунъий йўлдош операциялари кенг тарқалгани ва космик иқтисодиёт тезлашгани сабабли, биз операторлар ўз мажбуриятларини бажаришларини таъминлашимиз керак", деди FCC ижро бюроси комиссари Лояан Эгал.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг