Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илк бор оддий смартфондан сунъий йўлдош орқали қўнғироқ амалга оширилди

Илк бор оддий смартфондан сунъий йўлдош орқали қўнғироқ амалга оширилди

Фото: Rambler.ru

AST SpaceMobile компанияси AT&T оператори билан биргаликда сунъий йўлдош орқали икки томонлама аудио қўнғроқни амалга оширишди. Бу учун Samsung Galaxy S22 смартфони танланди. 

Мазкур воқеа нафақат АҚШ, балки ривожланаётган мамлакатлар учун ҳам катта ютуқ ҳисобланади. Зеро, мобил телефонлар имкониятларини кенгайтириш бугунги куннинг муҳим масалалардан биридир.

Компания биринчи ва ягона космик кенг полосали уяли тармоқни яратмоқда. 2G дан 5G гача бўлган таъминотни жорий этиш асосий мақсадлари сирасига киради. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг