Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистон иккинчи космодромини қуради

Ҳиндистон иккинчи космодромини қуради

Фото: Spaceflight Now

Ҳиндистон ҳукумати иккинчи космодромни қуришга киришади — у кичик йўлдошларни орбитага олиб чиқишга мўлжалланган.

Янги объект мамлакат жанубидаги Тамил Наду штатининг Куласекарапаттинам шаҳри яқинида, 9 квадрат километр майдонда жойлашади, бу ҳақда Deccan Herald газетаси хабар берди.

Лойиҳа қиймати қарийб $115 млн бўлиб, пойдеворига биринчи тошни қўйиш маросими 28 февралга мўлжалланган. Маросимда Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди қатнашиши кутиляпти.

Экспертларга кўра, бу ердан учирилган йўлдошлар бевосита жанубга йўналтирилгани учун, янги космодром ёнилғини тежаш имконини беради. Ҳиндистоннинг Бенгал кўрфазидаги эски космодромидан эса йўлдошлар, Шри-Ланка осмонидан учиб ўтмаслик учун, жануби-шарққа йўналтирилар, сўнгра Жанубий қутбга томон кескин бурилишни амалга оширар эди (харитага қаранг).

Штат ҳукумати фан-техника ва кострукторлик компанияларини жалб этиш мақсадида, космодром атрофида фазовий саноат паркини ҳам бунёд этмоқчи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг