Бир асрга етадиган батарея бактериялардан ясалган

Нью-Йоркдаги Бингемтон университети мутахассислари узоқ вақт давомида қувватни йўқотмасдан сақланиши мумкин бўлган аккумулятор прототипини ишлаб чиқди. У аккумуляторнинг 100 йилгача ёки ундан кўпроқ вақт хизмат қилишига имкон берувчи бактерияларга асосланган.
Қурилма танга ўлчамидаги капсуладир. Ушбу материал юқори ва паст ҳароратларга бардош беради. Унда электрон термометр ёки соатни қувватлантириш учун етарли энергия мавжуд. Шу билан бирга, тўлиқ қувватга эришиш учун камида 20 дақиқа керак бўлади (биринчи синовларда - 1 соатгача). Хона ҳароратида бир ҳафта сақлаш вақтида электр энергияси ишлаб чиқариш даражаси атиги 2% га камайди.
Келажакда бундай батареялар анъанавий литюм батареялар ўрнини босиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter