Ўзбек йигити Tesla’га дастурчи сифатида ишга кирди
Дилмурод Янгибоев нуфузли Tesla компаниясининг Берлиндаги офисида муҳандис дастурчи сифатида иш бошлади.
Ватандошимизни ушбу ютуқ билан табриклаб, келгуси фаолиятига муваффақият тилаймиз.
Эслатиб ўтамиз, Tesla компаниясига бундан бир йил олдин Муштарий Шарифова илк ўзбекистонлик сифатида иш бошлаган эди.
Маълумот учун: Дилмурод Янгибоев 2017-2021 йиллар Тошкентдаги Инҳа университетининг бакалавр босқичида таҳсил олган. 2019-2022 йиллар Ўзбекистондаги «Udevs», «EPAM Systems» ва 2022 йил бир муддат Германиядаги «Мomox» каби компанияларида фаолият юритган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter