Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эшитиш қобилиятида нуқсони борлар учун ақлли кўзойнак

Эшитиш қобилиятида нуқсони борлар учун ақлли кўзойнак

Фото: Ixbt.com

- Нима дейди?

- Отамни уйлантираман, дейди!

Энди қулоғи оғирлар атрофдагилардан минг ҳижолат билан “Нима деяпти?” деб сўрашларига ҳожат йўқ. Уларнинг яқинлари ҳам битта гапни қайта-қайта такрорлайвериб, хуноб бўлмайдилар.

Янги ишлаб чиқарилган XRAI Glass ақлли кўзойнаги эшитиш қобилиятида нуқсони борларга бошқалар билан бемалол суҳбатга киришиш имконини беради. Бу учун унга дастурий таъминот кўмаклашади.

Дастурий таъминот Android смартфонга ўрнатилади. Микрофон ёрдамида гаплар эшитилади, айни вақтда субтитрда айтилаётган гаплар ёзилади. Тизимни турли шароитларда ишлатиш мумкин.

Ҳозирча ақлли кўзойнакнинг қачон бозорга чиқиши ва нархи маълум қилинмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг