Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ягона биллинг тизими сервер қурилмалари кўчирилмоқда

Ягона биллинг тизими сервер қурилмалари кўчирилмоқда

2025 йилнинг 12 январ куни соат 00:00 дан 06:00 га қадар Ягона биллинг тизими сервер қурилмаларини Рақамли ҳукумат тизимининг Маълумотларни қайта ишлаш марказига кўчириш бўйича ташкилий-техник ишлар амалга оширилади.

Шу муносабат билан my.gov.uz портали ва унинг хизматларини кўрсатишга ихтисослашган барча модуллари, “Нотариус” ахборот тизими, ФҲДЙ, кадастр, фавқулодда вазиятлар, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш билан боғлиқ ахборот тизимлари (Э-Фуқаро, Э-Меҳмон, Пасспорт-Виса) ва бошқа соҳалардаги пуллик хизматларни кўрсатиш, тўловларни амалга ошириш вақтинчалик чекланади.

Қўшимча маълумот олиш учун 1242 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг