Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хакерлар 15 мингта автомобил ҳисобини ўғирлаб кетишди ва ҳозир уларни 2 долларга сотишмоқда

Хакерлар 15 мингта автомобил ҳисобини ўғирлаб кетишди ва ҳозир уларни 2 долларга сотишмоқда

Фото: 3DNews

Kasada компаниясининг киберхавфсизлик бўйича мутахассислари турли хил фирибгарликлар учун ишлатилиши мумкин бўлган онлайн сотиладиган 15 000 та автомобил фойдаланувчи аккаунтларини аниқладилар.

10 000 та аккаунт йирик Европа брендига тегишли ва улар Телеграм орқали ҳар бир аккаунт учун 2 доллардан сотилмоқда. Шуниси эътиборга лойиқки, автотранспорт воситаларининг идентификация рақамлари ҳисоблар билан бирга тақдим этилади. Киберхавфсизлик бўйича мутахассислар бундай маълумотларнинг сотилганини биринчи марта қайд этишди.

Мобил иловадан фойдаланган ҳолда автомашинани ўғирлаш, ўғирланган транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш, автокредит олишда фирибгарлик, шунингдек, автомобил эгасининг шахсий маълумотларини ўғирлаш бўлиши мумкин. Чунки унинг исми, телефон рақами ва уй манзили ҳисоб билан боғланган.

Автомобил ҳисобларини ўғирлашнинг олдини олиш учун Касада автоуловчиларга уларнинг ҳимояси ҳақида ғамхўрлик қилишни таклиф қилади. Турли платформаларда бир хил паролдан фойдаланманг ва иложи бўлса, икки факторли аутентификацияни ёқинг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг