Уста ниқобидаги ўғри

Олтинкўл туманида яшовчи 27 ёшли Х.А. “Телеграм” орқали Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи 33 ёшли А.Д.га ўзини телефон устаси дея таништирди. Сўнг унга “Iphone 11” телефони учун эҳтиёт қисмларни ваъда қилиб, пластик картасига жами 600.000 сўмни ўтказдириб олган.
Фирибгарга йўлиққанини англаган А.Д. Ички ишлар органларига мурожаат қилди. Тезкор-қидирув хизмати тадбирлари натижасида, Х.А.нинг кирдикорлари фош бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми банди билан жиноят иши қўзғатилди. Х.А.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter