Шимолий Корея криптовалютадан фойдаланяпти, Жанубий Корея бунга чек қўймоқчи
Жанубий Корея ҳукумати Шимолий Кореянинг криптовалюта активларини кузатиш ва йўқ қилишни режалаштирмоқда.
Мамлакат ахборот хавфсизлигининг ишланаётган янги стратегиясида Шимолий Кореянинг криптовалюталардан фойдаланишига қарши курашиш ҳам кўзда тутиляпти. Таъкидланишича, шимолликлар қуролланиш, хусусан, ракеталар ишлаб чиқариш дастурини молялаштиришда криптовалютадан фойдаланмоқда.
КХДР криптовалюталарни хакерлар орқали ундиряпти. Ҳисоб-китобларга кўра, сўнгги беш йилда шимолий кореялик хакерлар тахминан $3 млрд қийматидаги рақамли пул белгиларини ўғирлашган. Айниқса, 2022 йил улар учун “баракали” келди: КХДР хакерлари $1,7 млрд қийматидаги криптовалюталарни ўғирлашлари ортидан мамлакатнинг ракеталар дастури анча жонланиб қолди. 2023 йилда шимолий кореялик хакерларнинг ови унча бароридан келмаяпти: “бор-йўғи” $200 миллионлик рақамли валюта ўмаришди, холос.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter